Янгиланди: Эроннинг янги раҳнамоси тирикми, ҳамда "кўнгилхушлик" учун ҳужум қилаётган Трамп

Сурат манбаси, Getty Images
Исроил Қуролли кучлари Эроннинг ғарбидаги нишонларга кенг кўламли ҳужумларни амалга ошираётганини айтмоқда.
Саудия Арабистони ўз ҳудудида 26 та Эрон дронини уриб туширганини айтти. Бу асосан пойтахт Риёд ва шарқий вилоятларда юз берган.
Соат 03:30 да Бирлашган Араб Амирликлари ўз ҳаво мудофааси тизимлари Эрондан учирилган ракеталарга қарши ишга туширилганини эълон қилди. Шанба куни унинг шарқий қирғоғидаги йирик нефт терминалига эга бўлган Фужайра бандаргоҳига қилинган ҳужум ёнғинни келтириб чиқарганди.
Дам олиш кунларида АҚШ ўз ходимлари ва уларнинг оилаларини Уммондан чиқиб кетишга чақирди.
Қувайт ҳам якшанба куни бешта Эрон дронларини уриб туширганини билдирди.

Сурат манбаси, Getty Images
Айни дамда Исроилнинг ўзига ҳам Эрон ҳужумлари шикаст етказишда давом этяпти.
Тел-Авивдаги BBC мухбирлари гувоҳ бўлганидек, шаҳар чеккасида бир машина ёниб кетган ва ҳавога тутун бурқсиб чиқаётганини кўриш мумкин.
Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги 24 соат ичида 108 киши жароҳатлар билан касалхонага қабул қилинган.
Ғалаба нимани англатади? BBC нинг Риёддаги мухбири Франк Гарднер
Иккита нарса Эрон фойдасига ишлаяпти: жуғрофия ва чидамлилик.
Эҳтимолки, Оқ уй бу иккита нарсани етарлича жиддий қабул қилмаган.
Албатта, Эрон АҚШ армиясининг ҳарбий қудратига бас кела олмаслигига шубҳа йўқ эди.
Лекин, бу урушдаги ғалабани Эронда нечта жой бомбалангани ва неча қўмондонлар ўлдирилгани билан ўлчаш ушбу масалага нотўғри ёндошишни англатади.
Бу уруш тирик қолиш ҳақида.
Ўз аҳолиси орасида ўта кам дастакка эга бўлса-да, Эрондаги Исломий режим бу урушда яшаб қолса, бунинг ўзи унинг учун ғалаба бўлади.
АҚШнинг ўз баҳайбайт ҳарбий қудрати билан Эронни тиз чўкдириш умидлари пуч бўлаётган кўринади.
Унинг устига, жуғрофий манфаатли бир йўлда, Эрон ўз қирғоқлари бўйлаб Ҳўрмуз бўғозидан ўтадиган нефт ташувчи кемаларни қисман тўхтатиб қўйгани глобал нефт бозорини қийин аҳволга солиб қўйди.
Хоманаий тирикми?

Сурат манбаси, EPA
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арағчининг айтишича, янги Олий руҳоний Мужтаба Хоманаийнинг «саломатлиги яхши» ва у «вазиятни тўлиқ назорат қиляпти».
Марҳум Али Хоманаийнинг ўғли Мужтаба Хоманаий 8 мартда Эроннинг янги раҳнамоси дея тайинланиши ортидан оммага кўриниш бермаган.
Унинг илк баёноти 12 мартда телевизион бошловчи томонидан ўқиб эшиттирилганди.
Арағчининг айтишича, Эрон «урушнинг адолатли якун топишига етакловчи барча минтақавий ташаббуслар»га очиқ, Ҳўрмуз бўғози эса «АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан ташқари барчага очиқ».
Унга кўра, ҳозирча урушни якунлашга қаратилган аниқ ташаббуслар илгари сурилмаган.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Шанба кунги интервюсида АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон келишишга уринаётгани, аммо унинг ўзи буни истамаётганини айтган.
«Шартлар бизга тўғри келмайди», - деди Трамп, аммо бу шартлар нима эканига аниқлик киритмади.
Трамп, шунингдек, Эрон нефть экспорти учун муҳим саналган Харг оролини «буткул вайрон» қилганини айтди, ва «унга яна бир неча бор зарба берсак керак, шунчаки кўнгилхушлик учун», дея қўшимча қилди.
Президент Трамп бошқа мамлакатларни ҳам Эрон урушига тортмоқчими?
Президент Трамп қатор мамлакатларни АҚШ билан бирга Ҳўрмуз бўғозига кемалар юборишга чақирди.
АҚШ президенти Truth Social платформасидаги постида "Эроннинг бўғозни ёпиш ҳаракатларига" қарамай, "у ёки бу йўл билан биз тез орада, барибир, Ҳўрмуз бўғозини ОЧАМИЗ, ХАВФСИЗЛАШТИРАМИЗ ва ОЗОД ҚИЛАМИЗ", деб таъкидлади.
Доналд Трамп, хусусан, Хитой, Франция, Япония, Жанубий Корея ва Буюк Британия ҳам бу муҳим сув йўлагига ўз ҳарбий кемаларини юборишига умид қилаётганини ёзди.
Олдинроқ Эрон раҳбарияти Ҳўрмузни бўғозини тўсишга аҳд қилганини билдирганди.
Ҳўрмуз бўғози - нефт ва суюлтирилган газ ортилган кемалар ўтадиган муҳим сув йўлаги.
Айнан АҚШ-Исроилнинг Эрон билан уруши ва Ҳўрмуздаги вазият ортидан дунёда нефт нархлари ошиб кетди.
Яқин Шарқ бўйлаб кўкка тутун ўрламоқда

Сурат манбаси, Getty Images
Яқин Шарқ бўйлаб ҳужумлар давом этмоқда.
Эрон ҳукуматига кўра, ўтган икки ҳафта давомида 200 нафардан кўп талаба ва ўқитувчи ўлдирилган, 120та мактаб катта зарар кўрган.
Исроил ҳарбийлари Эроннинг бир неча янги ҳужумларини аниқлашганини айтишган. Қуддусда сиреналар овози эшитилган.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра порти дрон ҳужумига тутилган.
Минтақадаги энг йирик бу нефт омбори мажмуаси узра осмонни қора тутун қоплаган.
Айни пайтда, Ҳамас Эронни Форз Кўрфазидаги давлатларга ракета ва дрон ҳужумлари қилмасликка ҳамда араб қўшниларига ҳамлаларини тўхтатишга чақирган.
Ливан жанубидаги Сидон ҳудудига Исроил қилган ҳужум ортидан эса кўп қаватли турар-жой биноси ёнғин ичида қолган.
Исроилдаги одамлар яшовчи мавзелар ҳам сўнгги ҳужумларда зарар кўрган.
Ҳужум оқибатида Исроил марказидаги Шоҳамда бир бино томи буткул вайрон бўлган.

Сурат манбаси, shutterstock

Сурат манбаси, EPA/shutterstock
Ироқдаги АҚШ элчихонасига ҳужум

Сурат манбаси, Getty Images
Ироқ пойтахти Бағдоддаги АҚШ элчихонаси ракета билан урилган. Илк видеоларда ҳужумдан кейинги ёнғин ва осмонга ўрлаган тутунни кўриш мумкин.
Айни пайтда, Президент Трамп Эроннинг энг муҳим нефт оролидагги "ҳар бир ҳарбий нишон буткул яксон қилинганини" айтмоқда.
Аммо нефт инфратузилмаси зарар кўрмаган.
Харг - митти оролча, аммо у Кўрфаздаги муҳим стратегик аҳамиятга эга терминал саналади.
Эрон ҳам таҳдидли баёнот билан чиқди.
Теҳронга кўра, агар Эроннинг энергия иншоотларига ҳужум қилинса, у ҳолда АҚШ билан ҳамкорлик қиладиган ширкатларнинг нефт ва энергия инфратузилмалари "култепага айлантирилади".
Шу қаторда, Яқин Шарқ бўйлаб зўравонликлар тингани йўқ. Эрон ва Исроил бир-бирини янги ҳужумлар бўлишидан огоҳлантирмоқда.
Исроилнинг Ливанга ҳужумида эса камида 12 нафар шифокор ўлдирилган.
Икки нафар мулозимнинг BBC ҳамкори бўлган CBS News каналига айтишича, АҚШнинг Яқин Шарққа қўшимча ҳарбийлар ва жанговор кемаларни жойлаштириши кутилмоқда.
13 Март: АҚШ-Исроилнинг Эрон билан урушида нималар бўлмоқда?

Сурат манбаси, ANDERS WIKLUND/TT News Agency/AFP via Getty Images/illyustrativ

Сурат манбаси, SAUL LOEB / AFP via Getty Images
АҚШ Мудофаа вазири шу соатларда Пентагонда матбуот анжумани берди.
Пит Ҳегсет бугун Эронга кучли зарба беришни ваъда қилди.
У Эрон янги Олий руҳоний раҳбарининг тақдирига ойдинлик киритгандек ҳам бўлди.
АҚШ Мудофаа вазирига кўра, Можтаб Хоманаий яширинган, яраланган ва майиб бўлган бўлиши ҳам мумкин.
Ҳегсетнинг айни мазмундаги баёнотига расмий Теҳроннинг муносабати маълум эмас.
BBC нинг АҚШ Давлат департаментидаги мухбири Том Бейтманнинг айтишича, айрим маҳаллий оммавий ахборот воситаларида кучайиб бораётган танқидий фикрлаш фонида АҚШ Мудофаа вазири урушни оқлашга уринаётгандек туюлган.
Хегсет бошиданоқ оммавий ахборот воситалари билан қарама-қаршиликка борган, матбуот АҚШ ва Исроил "Эрон армиясини йўқ қилаётганини" тан олиши кераклигини баён қилган.
Унинг асабий ҳолати АҚШ маъмурияти босим остида эканлигининг белгиси сифатида ҳам кўрилган.
Бундан аввал Доналд Трамп АҚШ Эрон режимини "бутунлай яксон этаётганлиги"ни билдирган.
Бугун, жума куни урушда "нималар юз беришини кузатиб туриш"га чақирган.
АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоғида пост қолдирганди.
АҚШ учоғи қулади
АҚШнинг танкер учоғи Эронга қўшни Ироқда ҳалокатга учради.
Ҳодисанинг Ироқ ғарбида юз бергани айтилди.
Бу сўнгги соатларда сарлавҳаларга чиққан янгиликка айланди.
Ўзбекистонда ҳам эътиборга тушди, ёритилди.
КС-135 ҳалокати АҚШ ва Исроил Эрон билан урушаётган бир пайтга тўғри келди.
Аммо АҚШ томони икки учоқ иштирокидаги ҳалокатга на-да душман ва на-да янглиш отилган ўт сабаб бўлганини айтди.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишларини бораётганини билдирди.
Ироқдаги Эронни қўлловчи гуруҳнинг баён қилишича, бу ўзларининг ишлари бўлган.
Гуруҳга кўра, Ироқнинг "суверенитети"ни ҳимоя қилиш мақсадида АҚШ учоғини уриб туширган.
Хабар тафсилотлари келишда давом этмоқда.
Илк қурбон
Франция томонининг баён қилишича, АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан урушида ўзининг илк қурбонини берган.
Ироқнинг Эрбилидаги дрон ҳужумида бир француз ҳарбийси ҳалок бўлган. Яна бир қанчаси яраланган.
Унинг ўлимини Франция Армиясидан ташқари президентининг ўзи ҳам шахсан тасдиқлаган.
Янги амалиёт
Исроил томонининг маълум қилишича, Эронга қарши ўзининг "кенг кўламли ҳужумлари"ни бошлаган.
Пойтахт Теҳроннинг инфратузилмасига зарба беришга киришган.
Бунгача яна "Ҳизбуллоҳ"нинг Ливан жанубидаги мавеъларини нишонга олган.
Пойтахт Байрутни ҳам эътибордан четда қолдирмаган.
Исроил Бош вазири эса сўнгги уруш манзарасида илк бор матбуот анжумани берган.
Бинямин Нетаняҳу Исроил ва АҚШ Эрон ва "Ҳизбуллоҳ"ни яксон этганлигини баён қилган.
Унинг бу баёнотига расмий Теҳроннинг ҳам, Эрон қўллаши айтиб келинувчи мазкур гуруҳнинг муносабати ҳам ҳозирча маълум эмас.
Янги Оятуллоҳ қаерда?

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
Сўнгги соатларда Эрон янги Олий раҳбарининг қаерда экани хабарларда эътибор топган нуқталардан бирига айланган.
Можтаб Хоманаийнинг отаси ўлимидан кейин кўриниш бермаётгани унинг соғ-омон экани ёки йўқлигига оид гап-сўзларга туртки берган.
Кеча, пайшанба куни унинг янги Оятуллоҳ сифатида халққа илк мурожаати ўқиб эшиттирилган.
У мурожаатида АҚШ ва Исроил ҳужумларида қурбон бўлганлар учун қасос олишни ваъда қилган.
Стратегик жиҳатдан ўта муҳим Хўрмуз бўғози блокадаси давом этишини ҳам айтган.
Мамлакат Ташқи вазири муовини эса, Эрон Хўрмуз бўғозини миналамаётганини билдирган.
Мажид Тахт-Равончи бу ҳақда "Франс-Прсс" ахборот агентлиги билан суҳбатида айтган.
Унинг сўзларига кўра, Теҳрон бўғоздан баъзи давлатлар кемаларининг ўтишига рухсат берган.
Эрон Ироқ соҳилларидаги икки нефт танкерига уюштирилган ҳужумга масъулиятни ҳам ўз зимасига олиб чиққан.
Ҳозиргача ҳодисада бир кишининг қурбон бўлгани маълум.
Эрон янги Олий руҳоний раҳбари ўзларига қўшни давлатлардаги АҚШ базаларига ҳужумлари давом этишини ҳам билдирган.
Россия ютдими?

Сурат манбаси, Hristo Rusev/Getty Images
АҚШ Россия нефтига қўлланган санкцияларни юмшатди.
Россия нефти ва нефт маҳсулотлари олди-сотдисига қўйилган тақиқни бир ойга бекор қилди.
Хабарларга кўра, бунга нефт қиймати ва таъминоти билан боғлиқ хавотирлар сабаб бўлган.
Енгиллик фақат очиқ денгиздаги танкерларда бўлган нефтнигина назарда тутиши айтилмоқда.
Сўнгги Эрон уруши ҳам нефт нархини кескин кўтариб юбораркан, бундан айнан Россия ютиши, бу Украинага қарши урушида уни янада кучайтиришига оид хавотирлар бор.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Ўзбекистонликлар ҳануз қайтарилмоқда

Сурат манбаси, Giovanni Mereghetti/UCG/Universal Images Group via Getty Images
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати янги билдиришнома билан чиққан.
Матбуот хизматига кўра, 13 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, Яқин Шарқдан қайтарилган ўзбекистонликлар сони 32934 тага етган.
Вазирлик Ўзбекистон фуқароларининг хавфсиз тарзда Ватанга қайтарилишини таъминлаш бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолияти давом этаётганлигини ҳам билдирган.
Яна қанча сондаги Ўзбекистон фуқароси Яқин Шарқда қолаётгани ҳозирча маълум эмас.
Аксарият Яқин Шарқ давлатлари ўзбекистонликлар зиёрат, саёҳат ва тижорат илинжида кўп бораётган мамлакатлар сирасига киришади.

Сурат манбаси, AFP/Getty Images
Эроннинг янги Олий руҳоний раҳбари баёноти давлат телевидениесида ўқиб эшиттирилди
Эроннинг янги Олий руҳоний раҳбари Мужтабо Хоманаийнинг баёноти давлат телевидениесида ўқиб эшиттирилди. Бу- унинг отаси, Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг ўлимидан кейин унинг ўрнига танланганидан сўнг қилган илк мурожаати.
Би-би-си форс хизматига кўра, Хоманаий «Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйиш дастаги» Эрон томонидан ҳали ҳам қўлланилиши кераклигини айтган.
У, шунингдек, Эрон қўшни давлатлар билан «дўстлик» сиёсати олиб боришини айтди, аммо уларга Америка ҳарбий базаларини ёпишни маслаҳат берди. Унинг айтишича, Эрон бу базаларга ҳужум қилишни давом эттиради.
Мужтабо Хоманаий Эрон «ўлдирилган эронликлар қони учун қасос олишдан» ҳеч иккиланмаслигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу айниқса Минаб шаҳридаги ҳолатга тааллуқли. У ерда мактаб яқинига қилинган зарба натижасида 168 киши ҳалок бўлган, уларнинг тахминан 110 нафари болалар бўлган.
Эрон мактабга АҚШ ракетаси зарба берганини айтмоқда. АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет ўтган ҳафта ББC мухбири Том Бейтманга бу ҳолат текширилаётганини айтган.
Мужтабо Хоманаий 8-март куни Эроннинг янги олий руҳоний раҳбари деб эълон қилинган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
У 28-феврал куни АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг биринчи кунида тайинлaнганидан, ҳалок бўлган , Оятуллоҳ Хоманаийнинг вориси ҳисобланади.
Тайинланганидан бери у давлат телевидениесида кўринмаган ва унинг мурожаати телебошловчи томонидан ўқиб эшиттирилган.
Мужтабо Али Хоманаийнинг иккинчи ўғли. У узоқ вақтдан бери отасининг эҳтимолий ворисларидан бири сифатида кўриб келинган, аммо одатда кўзга кўринмасдан, саҳна ортидан таъсир ўтказувчи шахс сифатида танилган.
АҚШ–Исроил зарбалари натижасида унинг отасидан ташқари онаси ва рафиқаси ҳам ҳалок бўлган.
Эрон давлат телевидениеси уни «Рамазон уруши ветерани» деб атаган, аммо у жароҳат олган-олмагани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Reuters агентлиги номини ошкор қилмаган эронлик амалдорга таяниб, у «енгил жароҳат олган» бўлиши мумкинлигини хабар қилган.
Исроил Эронга қарши "кенг кўламли" ҳужумларни амалга оширмоқда
Исроил Мудофаа кучлари Телеграм каналидаги бугунги постида айтилишича, зарбалар бутун мамлакат бўйлаб Эрон режими инфратузилмасига қаратилган.
Яқин Шарқ бўйлаб тунги зарбалардан кўрилган талофатлар

Сурат манбаси, AFP/Getty Images

Сурат манбаси, Reuters
Баҳрайн ички ишлар вазирлиги мамлакатда сигнализация тизими ишга туширилганини маълум қилди. Унинг Х-даги постида шундай дейилган: "Биз фуқаролар ва аҳолини хотиржамлигини сақлашга, энг яқин хавфсиз жойга боришга ва расмий каналлар орқали янгиликларни кузатишга чақирамиз".

Сурат манбаси, Reuters
Исроил Ливандаги ҳалокатли зарбалардан сўнг янги эвакуация ҳақида огоҳлантирди
Исроил Ливаннинг Баалбек минтақасидаги Қаср Наба аҳолисини ҳудудни эвакуатсия қилиш учун шошилинч огоҳлантирди. Исроил ҳарбийлари "яқин вақт ичида террорчи Ҳизбуллоҳга тегишли ҳарбий инфратузилмага ҳужум қилади", деди Исроил араб матбуот котиби Авичай Адраи.
Огоҳлантириш Исроил ҳарбийлари кечада Байрутга бир қатор зарбалар берганидан кейин берилган. Бу зарбалар тўлқини давомида у Байрут жанубидаги Ҳизбуллоҳнинг 10 та биносига зарба берганини айтмоқда.
Байрутдаги мухбиримиз Уайр Дейвис аввалроқ Байрут денгиз бўйида уюштирилган зарбада саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди.

Сурат манбаси, Reuters
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Дубайнинг кўп қаватли биносига учувчисиз дрон урилган
Пайшанба куни эрталаб Дубайдаги кўп қаватли бинода катта тешик пайдо бўлган, маҳаллий ҳукумат дрон "бино устига қулагани" ҳақида хабар берганидан кейин тасвирланган.
Хабар қилинишича, дрон қаердан келгани аниқ эмас. Чоршанбага ўтар кечаси Дубай ҳукумати ОАВ идораси Дубай Крик бандаргоҳи яқинидаги ҳодисага муносабат билдирганини айтди.
Neft narxi hali hamma bilganidan ham ko‘proq tushadi
Би-би-си томонидан тасдиқланган видеода бино ичига аланга тушгани акс этган. Пайшанба куни эрталаб Дубай ҳукумати ОАВ ёнғин назоратга олингани ва жабрланганлар ҳақида хабар берилмаганини айтди.

Уруш бошланганидан бери кемаларга ўн олти марта ҳужум бўлган, дея хабар беради UKMTO
Буюк Британия денгиз савдоси операциялари маркази (UKMTO) маълумотларига кўра, тунда минтақада яна учта юк кемасига ҳужум уюштирилган.
Уруш бошлан кунган, 28-февралдан бери, сўнгги маълумотларга кўра, кўрфаз, Ҳормуз бўғози ва Уммон кўрфазида кемаларга 16 та ҳужум уюштирилган. UKMTO маълумотларига кўра, можаро пайтида "шубҳали ҳаракат" ҳақида тўртта хабар ҳам бор.

Сурат манбаси, ROYAL THAI NAVY
Нефт нархи "ҳамма билганидан ҳам кўпроқ тушади", дейди Трамп

Сурат манбаси, Reuters
Хабар қилганимиздек, нефт нархи АҚШ-Исроилнинг Эрон билан уруши пайтида аллақачон ошган эди. Энди у яна кўтарилди.
Аммо кеча Кентукки штатида ўз тарафдорлари билан суҳбатда АҚШ президенти Доналд Трамп кечаги 32 давлатнинг нефт захираларидан фойдаланиш ҳақидаги қарори "нефт нархини сезиларли даражада пасайтиради" деди. Аввалроқ Трамп Синсинаттидаги бизнесини айланиб чиқаётиб, нефт нархининг ўзгаришини "уруш масаласи" деб атади.
"Нархлар сезиларли даражада пасаймоқда", деди у. "Нефт нархи тушади. Бу кечаётган уруш масаласи. Буни деярли башорат қилиш мумкин эди. Мен буни кутганимиздан бир оз камроқ деб айтардим. Нефт нархи ҳали ҳамма билганидан ҳам кўпроқ тушади".
Кейинроқ у Қўшма Штатлар Ҳормуз бўғозига "жуда жиддий қарашини" айтди ва шундай қўшимча қилди: "Бўғозлар ажойиб ҳолатда. Биз уларнинг барча қайиқларини йўқ қилдик. Уларда бир қанча ракеталар бор, лекин кўп эмас".





























